Путин Пашинян ва Алиев билан Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича гаплашди 

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль веб-сайтидаги хабарда айтилган. 

"Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича 2020 йил 9 ноябрь ва 2021 йил 11 январдаги уч томонлама баёнотларда белгиланган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Ҳудуддаги вазият барқарор ва тинчлигича қолаётгани мамнуният билан таъкидланди", дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, Алиев ва Пашинян Қорабоғда жойлаштирилган Россия тинчликпарвар кучларининг ҳаракатларини юқори баҳолаган. 

Бундан ташқари, музокаралар чоғида Жанубий Кавказдаги иқтисодий ва транспорт алоқалари масаласи муҳокама қилинган. 

Маълумот ўрнида, Тоғли Қорабоғдаги вазият ўтган йилнинг 27 сентябрида кескинлашди. 9 ноябрь куни Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари 10 ноябрдан Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғ вилоятига юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Пашинян Алиев

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг