Путин нимани кутмоқда?

Олам

image

Украина Президенти маъмурияти раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ўз Twitter саҳифасида Путиннинг урушдаги мақсадлари, нимани кутаётгани, нималарни режа қилгани ҳақида ёзди

Подолякка кўра, Путин урушнинг чўзилиши ва Украинадаги вазиятнинг ички беқарорлашувига умид қилмоқда. У ҳарбий можарони сунъий равишда чўзиш орқали Украина ҳарбийлари ва тинч аҳолини чарчатишни мақсад қилган. Подоляк Путин Украинанинг ғарбдаги иттифоқчиларининг иқтисодий тизими қулаши ва инқироз даврига киришини кутаётганини таъкидлаган.

“Россия раҳбари шу тариқа Украинанинг хорижий кўмакка боғлиқ бўлган мудофаа қобилиятини сусайтиришга умид қилмоқда. Россия Украинанинг таслим бўлишига ички қарама-қаршиликларни кучайтириш орқали эришиш мумкинлигига ишонмоқда. Шу мақсадда Россия дунёнинг турли мамлакатларида “урушга қарши” манипулятив ҳаракатларни ташкил қилмоқда. Уларда Украина кучлари томонидан ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик эвазига босиб олинган ҳудудларни Россияга топширишдан иборат бўлган шиорлар янграмоқда”, дейди Михаил Подоляк.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Украина уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг