Путин Назарбоев билан учрашди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Ново-Огарёвода Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсатчилар ўртасидаги суҳбат тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаган. Кремль сайтидаги маълумотлардан маълум бўлишича, учрашув кеча, 13 декабрь куни кечқурун бўлиб ўтган. Аввалги марта Путин ва Назарбоев Константин саройида 2023 йил декабрь ойи охирида учрашган эди. Кейин Президент матбуот котиби Дмитрий Песков суҳбат “мутлақо шахсий” эканлигини айтганди. Учрашув пайтида Путин Назарбоевни Россияда кўриб турганидан хурсандлигини билдириб, унга чуқур миннатдорлик изҳор этган ва собиқ элбошининг ЕОИИни ташкил этишдаги роли ҳақида сўз очганди.

Нурсултон Назарбоев 1991 йилдан 2019 йилгача Қозоғистон президенти лавозимида ишлаган. 2019 йил март ойида у ўз илтимосига кўра истеъфога чиқди. Июнь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Қосим-Жомарт Тўқаев ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Нурсултон Назарбоев Владимир Путин Ново-Огарёво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made