Путин Мирзиёевни табриклашда нега шошқалоқлик қилганди? Сўз сиёсат билимдонига

Жамият

Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан эълон қилинмасидан олдин Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклаган эди. “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори, сиёсатшунос Бахтиёр Эргашев ушбу ҳолат бўйича ўз фикрлари билан бўлишди.

“Ушбу сайловда 5 та номзод бўлди. Аммо, ўзимизнинг “Маъно” маркази сайловдан олдин ўтказган телефон орқали сўровномада фуқароларимизнинг 85 фоизи Мирзиеёвга овоз бераман, деган эди. Биз олган натижалар сайлов натижаларига яқин бўлди”, дейди Эргашев.

Мустақил экспертнинг сўзларига кўра, сайловда 5 нафар номзод қатнашган бўлса-да, лидер аниқ бўлган.

Фото: сиёсатшунос Бахтиёр Эргашев

“Тан олиш керак, лидер аниқ эди. Бу Президент Шавкат Мирзиёев эди. Буни нафақат биз, таҳлилчилар, балки бошқа кузатувчилар, давлатлар ва керак бўлса, давлат арбоблари ҳам, албатта, билган эди.

Ўйлайманки, телефон орқали бўлган табрик шундан келиб чиққан-да. Менимча, Шавкат Мирзиёевнинг сайловда ютиб чиқишига ҳеч кимда шубҳа бўлмаган”, дейди сиёсий таҳлилчи.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 октябрь куни Кремль сайтида Россия ва Ўзбекистон Президентлари телефонда суҳбатлашгани, унда Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни мамлакат президентлиги учун сайловда ишончли ғалаба қозонгани билан табриклагани ҳақида хабар берилди. Бироқ, қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, ҳали МСК сайлов натижаларини расман эълон қилмаганди. Орадан бир неча соат ўтиб расмий натижалар ҳам эълон қилинди.

Қуйида расмий сайлов натижаларига кўра номзодлар қанча овоз тўплагани келтирилган:

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимога – 549 минг 766 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 3,39 фоизи;

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга – 12 миллион 988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи;

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Обломурадовга – 670 минг 641 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 4,14 фоизи;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодировга – 888 минг 515 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 5,48 фоизи;

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовага – 1 миллион 75 минг 16 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 6,63 фоизи ёқлаб овоз берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг