Путин Мирзиёев билан Қорақалпоғистон масаласида гаплашиб олди

Олам 17080
image

Россия Президенти Владимир Путин ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрган қатъий чораларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда унинг ўзи Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатда маълум қилган. 

Икки давлат Президентлари ўртасидаги телефон мулоқоти бугун, 5 июль куни бўлиб ўтган.ю Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари Матбуот хизмати хабар берди. 

“Суҳбат аввалида Россия Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябрь ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 35 фоизга ошди. Йирик инвестиция лойиҳалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мулоқотда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 605
Рейтинг: 3
t
×