Путин мигрантларни ватанидаёқ Россияга мослаштириш кераклигини айтди
Олам
−
30 Август 2022
9779Меҳнат муҳожирларини Россиядаги ҳаёт тарзига ўз ватанидалигида тайёрлашни бошлаш керак. Президент Владимир Путин Миллатлар бўйича агентлик директори Игорь Баринов билан учрашувда шундай фикр билдирди.
“Биз потенциал муҳожирларнинг ватанидан бошлашимиз керак. Бизнинг ҳамкасбларимиз бунга рози, улар қўшилишга тайёр. Ҳеч ким қарши эмас, ҳеч ким эътироз билдирмайди. Аксинча, Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам ҳамма завқ билан қилади”, дейди Путин.
Президент муҳожирлар Россия урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилишлари, қонунларни билишлари ва уларга риоя қилишлари кераклигини эслатган. Ва у ватанлари, оиласи ва дўстларидан ажралганидан кейин уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кераклигигага ҳам қўшилган.
Путин Бариновнинг Россия иқтисодиётида чет эл ишчи кучига бўлган талаб туфайли маълум ҳудудларда этник-маданий ландшафт ҳақиқатда ўзгариб бораётгани, анклавлар пайдо бўлиш хавфи борлиги, этник жиноятлар кучаяётгани ва меҳнат бозорининг айрим соҳалари жуда жиддий босим остида экани ҳақидаги ҳисоботига шундай муносабат билдирди.
Баринов Путинга ҳукумат Бош прокуратура билан биргаликда мигрантларнинг фазовий ва ижтимоий изолациясининг олдини олишга қаратилган янги чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишга киришганини маълум қилди.
“Биз бу ишни жамоат ва диний ташкилотларни жалб қилган ҳолда кучайтириш керак, деб ҳисоблаймиз”, дейди у.