Путин мени қайта сайланишимни хоҳламаяпти – Трамп

Олам 6971
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп навбатдаги сайловлардаги ғалабасини Россия Президенти Владимир Путин хоҳламаслигига ишонади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари журналист Шерил Аткиссон билан суҳбатда айтиб ўтди.

“У менга ёқади, лекин менимча, у менинг сайловда ғалаба қозонишимни хоҳламайди“, дейди Трамп.

Шунингдек, Трамп Хитой ҳам унинг ғалабасини хоҳламаслигини қўшимча қилди.

Аввалроқ, Трамп бир неча бор “Мен каби Россияга нисбатан ҳеч ким қаттиққўл бўлмаган“ деган эди. У бундай гапларни сайловларга Россия аралашгани ҳақидаги маълумотлар тарқалган вақтларда айтган. Россия эса сайловга аралашиш айбловини рад этиб келади.

Эслатиб ўтамиз АҚШда Президент сайловлари 2020 йилнинг 3 ноябр куни бўлиб ўтади. Трампнинг сайловдаги рақиби собиқ вице-президент Жо Байден ҳисобланади.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 290
Рейтинг: 2.9
t
×