Путин МДҲ разведка хизмати бошлиқларига қимматли маслаҳатларини берди

Олам 11208
image

Ташқи хавфсизлик ва ички барқарорлик ҳозирги шароитда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республикалари ривожланишининг энг муҳим шарти. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари разведка хизматлари раҳбарлари билан видеоконференсалоқа орқали ўтган учрашувда сўз очди. 

“Ҳозирги мураккаб ва кескин халқаро вазиятда ташқи хавфсизлик ва ички барқарорлик давлатларимизнинг изчил иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг энг муҳим шартидир”, дейди у. 

Унинг қайд этишича, мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга чинакам тўсиқ қўйиш учун Ҳамдўстлик давлатлари аниқ ва уйғун ҳаракат қилиб, ўзаро ёрдамни доимий равишда кучайтириши керак.  

“Мана шу йўл билан биз жаҳон миқёсида ўз манфаатларимизни ҳимоя қила оламиз, ғаразгўйларни даф қила оламиз”, дея ишонч билдирди у. 

Учрашувни видеоалоқа орқали очар экан, Путин МДҲ давлатлари вакиллари билан шахсан учрашиб, яқинроқ мулоқот қилишни кутаётганини айтди.  

“Аммо, афсуски, санитария чекловлари ҳамон амалда. Лекин ҳар ҳолда, Москвада навбатдаги йиғилишга йиғилган МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматларининг барча раҳбарларини қутлайман. Сизнинг учрашувингиз МДҲ давлатлари раҳбариятининг коллектив хавфсизлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларига доимий эътибор қаратаётганининг яна бир муҳим далилидир”, дея қўшимча қилди Россия Федерацияси Президенти. 

Суҳбат МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарлари эртага, 30 сентябрь куни Москвада ўтказадиган 18-йиғилиш арафасида бўлиб ўтди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 374
Рейтинг: 3
t
×