Путин Макрон ва Шольцни Киевга таъсир ўтказишга чақирди
Олам
−
12 Март 2022
14322Россия ва Франция Президентлари Владимир Путин ҳамда Эммануэль Макрон ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц бугун, 12 март куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида Россиянинг Украина бўйича талабларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилаётган келишувлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
“Россия Президенти сўнгги кунларда Россия ва Украина вакиллари ўртасидаги видео шаклда бўлиб ўтган серияли музокаралар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шу муносабат билан уч мамлакат раҳбарлари Россиянинг очиқланган талабларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилаётган келишувлар билан боғлиқ айрим масалаларни кўриб чиқдилар. Украина масаласи бўйича алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди”, дейилади хабарда.
Кремль хабарига кўра, Путин Макрон ва Шольцни Киевнинг тинч аҳолига қарши ҳаракатларига таъсир ўтказишга чақирганини маълум қилди. Хусусан, Россия Президенти Украина хавфсизлик кучлари халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини энг қўпол равишда бузгани ҳақида кўплаб фактларни келтирган.
“Владимир Путин Эммануэль Макрон ва Олаф Шольцни бундай жиноий ҳаракатларни тўхтатиши учун Киевга таъсир ўтказишга чақирди”, дейилади хабарда.
Макрон, Путин ва Шольц охирги марта 10 март куни телефон орқали гаплашганида, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари муҳокама қилинганди.
LiveБарчаси