Путин махфий хонасини кўрсатди

World

−

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Россия 1” телеканали журналистларига ўз кабинетидаги махфий хонани кўрсатди.

Интервьюни суратга олиш вақтида Путин ижодий гуруҳни махфий хонасига таклиф қилди.

“Аммо огоҳлантириб қўяй, мен у ерда ҳеч нима тайёрламадим, шунинг учун... иш муҳити”, деди Путин.

У махфий хонада оммавий учрашувлар ўтказмаслигини, у ерда ошхона ва дам олиш хонаси борлигини айтди.

Хона деворига император Пётр I портрети илинган, иш столи ёнида Путинга болалар совға қилган суратлар ва ижодий ишлар жойлаштирилган.


Rate Count

1158

Rating

3

Rate this article

Share with your friends