Путиннинг махсус вакили Афғонистондаги ИШИД таҳдидига баҳо берди
Олам
−
12 Февраль 2019
31525АҚШ Афғонистондан чиқиб кетгандан кейин вазият ўзгармайди, дея баёнот қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги.
Америкаликлар Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи билан жанг қилмаяпти, шу боис АҚШнинг мамлакатдан чиқиб кетиши вазиятга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди, дея таъкидлади Россия Ташқи ишлар вазирлиги Осиё бўйича иккинчи департамент директори, Россия президенти махсус вакили Замир Кабулов.
“Барча афғонлар – ҳам Кобул, ҳам толиблар тинчлик битимига эришса, бир-бири билан урушишига ҳожат қолмайди ва шундан сўнг улар ИШИД билан “афғонча”сига шуғулланади. Натижада бу террорчилик ташкилотининг изи ҳам қолмайди”, деб айтган Путиннинг махсус вакили.
LiveБарчаси