Путин Лукашенконинг Украина бўйича таклифига рози бўлди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин беларуслик Александр Лукашенконинг Украина билан Истанбулда келишилган келишувга қайтиш таклифига рози бўлди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

Лукашенко ўз ташаббусини кеча, 11 апрель куни Москвада бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди. У “ички инстинкти ҳеч қачон алдамаганини” ва Путиннинг можарони ҳал қилиш бўйича ташаббусларига “Украинада жавоб топишини” айтди.

“Улар буни топади. Улар буни ҳарбийлардан топадилар. Мен сиз билан елкама-елка туришга ва шу йўналишда ишлашга тайёрман”, дейди Лукашенко.

Унинг таъкидлашича, Истанбулдаги музокаралар чоғида томонлар “жиддий олға силжиш”га эришган. Унинг сўзларига кўра, ўшанда “россияликлар ҳам, украиналиклар ҳам ҳаракатланишган”. 

"Бир пайтлар менга кўрсатган ҳужжатни олиб, столга қўйинг ва шу бўйича ҳаракатланинг” деган Лукашнеко.

Путин эса бунга жавобан “Ҳа, у билан ишлаймиз”, деган.

Лукашенко буни оқилона деб ҳисоблайди, чунки бу ҳужжат "Украина учун мақбул позицияга эга" ва Украина бунга рози бўлган. 

"Улар рози бўлган, албатта”, дея жавоб қайтарган Путин.

Маълумот учун, 2022 йилда Истанбулда Россия-Украина музокараларининг бир неча раунди бўлиб ўтди. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров музокаралардан сўнг Киевдан олинган келишув лойиҳаларида йиғилишда билдирилган таклифлар билан зиддиятлар борлигини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, Украина дастлаб хавфсизлик кафолатлари Қримга тааллуқли бўлмаслигига ваъда берган, бироқ бу банд келишувнинг янги таҳририга киритилмаган.

2022 йил май ойида Украина Россия билан тинчлик музокараларини тўхтатди. Ўша йилнинг октябрь ойида Украина раҳбари Владимир Зеленский Россияда Владимир Путин Президент бўлган даврда музокаралар ўтказиш имкониятини истисно қилувчи фармонни имзолади. Путиннинг фикрича, Украина АҚШ кўрсатмаси билан музокаралардан бош тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Украина Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг