Путин кимга бўйсунишини айтди
Олам
−
30 Июнь 2021
26588Президент Владимир Путин Россия сайловчиларига бўйсунади. Бу ҳақда Владимир Владимировичнинг ўзи бугун, 30 июнь куни “Президент билан тўғридан-тўғри алоқа” лойиҳасида мамлакат фуқаролари саволларига жавоб бераётиб, маълум қилди.
Тадбир доирасида телебошловчи Президент Путин кимга бўйсунади, деган саволни ўқиб эшиттирган. Бунга давлат раҳбари: “Рус халқига, сайловчиларга”, дея жавоб қайтарган.
Путиннинг таъкидлашича, “одамлар сайлов қутилари олдига келганда бу маҳаллий, минтақавий ёки миллий миқёсда бўлсин, ўзлари қарор қабул қилади”.
“Албатта, бу вазиятда, Президент, давлат раҳбари, унга ушбу юксак ишончни берган одамларга бўйсунади”, дея хулоса қилди Владимир Владимирович.
Ўз навбатида, Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальнийнинг жамоаси ушбу савол-жавобга нисбатан “энг кулгили ҳазил”, дея муносабат билдиришга улгурди.
Маълумот ўрнида, Россияда сўнгги президентлик сайлови 2018 йилда бўлиб ўтган. Унда Владимир Путин 67 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонган. Ушбу давлатда кейинги президентлик сайлови 2024 йилда бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь