Путин Ким Чен Инга ваъдалар тўла мактуб ёзди

Олам

image
0:00
0:00
download

Владимир Путин Россия Федерацияси ва Корея Халқ Демократик Республикаси ҳар томонлама ва конструктив икки томонлама муносабатларни кенгайтириш бўйича биргаликда ҳаракат қилишини айтди. Бу ҳақда Путиннинг бугун, 15 август куни Корея мустақиллиги куни муносабати билан КХДР раҳбарига йўллаган мактубида сўз борган.

Икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланиши ҳар икки давлат манфаатларига жавоб беради. Бундан ташқари, “Россия ва Шимолий Корея биргаликда Корея ярим ороли ва бутун Шимолий-Шарқий Осиё минтақасида “хавфсизлик ва барқарорликни” мустаҳкамлай олади”, деб ёзади Россия Президенти.

КХДР раҳбари Ким Чен Ин  Путинга жавоб мактубини йўллаб, унда Россия ва КХДР ўртасидаги “стратегик ва тактик ҳамкорлик, қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик” янги босқичга кўтарилганига ишора қилган. У “душман қуролли кучларининг провокациялари ва таҳдидларининг олдини олиш бўйича умумий саъй-ҳаракатлари”ни эътироф этган.

Корея Марказий Ахборот Агентлиги (КCNA) мактубда қайси душман кучлари назарда тутилганига аниқлик киритмаган. Бироқ, “Reuters” ахборот агентлигига кўра, Шимолий Корея раҳбари одатда бу атамани АҚШ ва унинг иттифоқчиларига нисбатан ишлатади.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян АҚШ билан ҳар қандай ҳарбий можарога тўлиқ тайёр эканини эълон қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг