КХДР АҚШ билан ҳарбий можарога тайёр – Ким Чен Ин
Олам
−
28 Июль 2022
20712Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян АҚШ билан ҳар қандай ҳарбий можарога тўлиқ тайёр эканини эълон қилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги КХДР давлат ОАВларига таяниб хабар бермоқда.
“Яна бир бор аниқ айтаманки, Шимолий Корея АҚШ билан ҳар қандай ҳарбий қарама-қаршиликка тўлиқ тайёр”, деган Ким Чен Ин 1950-1953 йиллардаги Корея урушидаги сулҳнинг 69 йиллигига бағишланган тадбирда сўзлаган нутқида.
Шунингдек, у Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлни Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Кореяга зарба беришга “хавфли уриниш” қилса, йўқ қилинишидан огоҳлантирган.
“Агар Жанубий Корея режими ва ҳарбий безорилар бизга ҳарбий йўл билан ҳужум қилишни ўйлаб, маълум ҳарбий воситалар ёки усуллар асосида ҳарбий кучимизнинг бир қисмини олдиндан зарарсизлантириш ёки йўқ қилиш мумкинлигига ишонса, улар хато қилади”, деган Шимолий Корея раҳбари.
Корея уруши — КХДР ва Корея Республикаси ўртасидаги 1950 йил 25 июндан 1953 йил 27 июлгача давом этган можаро. Кўпинча бу “Совуқ уруш” даври можароси Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари ҳамда Хитой ва Совет кучлари ўртасидаги прокси уруш сифатида қаралади. Уруш якунлангани расман эълон қилинмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь