Путин Қозоғистонга келади
Олам
−
06 Ноябрь 2023
8217Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 9 ноябрь куни расмий ташриф билан Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг матбуот хизмати хабар берди.
“2023 йил 9 ноябрь куни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Остонага келади.Ташриф доирасида давлатлар раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Икки давлат ўртасида Қозоғистон-Россия стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинади”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Президентлар видеоконференция орқали Костанайда бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Россия ўртасидаги 19-минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади.
Қайд этиш жоизки, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги аввалги Минтақалараро ҳамкорлик форуми 2022 йилнинг ноябрь ойида Оренбургда бўлиб ўтган.
Бироқ Россия томони ҳозирча Путиннинг Қозоғистонга ташрифининг аниқ саналарини расман эълон қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Қозоғистонга келиб кетган эди. Бундан ташқари, Остонада Туркий Давлатлар Ташкилотининг Х юбилей саммити бўлиб ўтган, унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари қатнашганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15