Путин Қозоғистонга борганида Назарбоев билан учрашадими?
Олам
−
08 Ноябрь 2023
6631Россия Президенти Владимир Путин эртага, 9 ноябрь куни Қозоғистонга бўлажак ташрифи доирасида бу мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Бу сафар президентнинг Назарбоевга ташриф буюришга улгурмаслиги эҳтимолдан холи эмас”, дейди Кремль матбуот котиби.
Унинг эслатишича, Путин Қозоғистонда республика президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан икки томонлама музокаралар ўтказади, шундан сўнг “батафсил Россия-Қозоғистон музокаралари” давом этади. Натижалар бўйича ҳужжатлар имзоланади.
“Эртага биз сизга ушбу ҳужжатлар тўплами ҳақида ўз вақтида хабар берамиз”, дея қўшимча қилган Кремль вакили.
Унинг қайд этишича, Путин ва Тўқаев ҳам оммавий ахборот воситалари учун баёнотлар беради.
“Президент Тўқаев россиялик меҳмон шарафига унинг номидан расмий зиёфат ҳам беради”, дейди Песков.
У давлатларнинг минтақалараро ҳамкорлиги форумининг ялпи мажлисида президентларнинг биргаликда иштирок этишини ташрифнинг ўта муҳим нуқтаси деб атади.
“Буларнинг барчаси пайшанба куни бир кунда, жуда ва жуда шиддатли дастурда содир бўлади”, дея хулоса қилди Песков.