Путин фуқаро мудофааси бўйича яширин йиғилиш ўтказяпти

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 18 ноябрь куни Кремлда Россия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан юзма-юз оператив учрашув ўтказди. 

"Бугун бизда режалаштирилган масала бор: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро мудофаасини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилишни таклиф қилмоқда. Келинг,  ишни бошлайлик", дейди давлат раҳбари тадбир аввалида.

Мажлис ёпиқ эшиклар ортида давом эттирилган. 

Россия Федерацияси қонунчилигида фуқаролик мудофааси аҳолини, моддий ва маданий бойликларни ҳарбий можаролар оқибатида табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятларда юзага келадиган хавфлардан, шунингдек фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш ва ҳимоя қилишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тизими сифатида белгиланади. 

Йиғилишда Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко ва Давлат думаси спикери Вячеслав Володин, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ва Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирлари Владимир Колоколцев, Сергей Лавров ва Сергей Шойгу, Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников, Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ва Президентнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт бўйича махсус вакили Сергей Иванов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков иштирок этган. 

Россия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган Россия Бош вазири Михаил Мишустин айни дамда Бакуда бўлгани учун йиғилишда қатнашмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг