Путин эртага Эрдўған ва Раисий билан учрашади

Олам

image

Эртага, 19 июль куни Теҳронда Остона учлиги – Россия, Туркия, Эрон саммити бўлиб ўтади. Унда қатнашиш учун Теҳронга келаётган Президент Владимир Путин Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ва Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди. 

Россия ва Туркия Президентлари Путин ва Эрдўған учрашувда Украина ғалласини экспорт қилиш масаласини муҳокама қилади.  

“Албатта, бу масала (Украина донининг экспорти) президентлар ўртасида бевосита муҳокама қилинади, бу юз фоиз”, дейди Кремл вакили икки давлат раҳбарларининг бўлажак учрашуви мавзуларини эълон қилар экан.  

Ушаковнинг таъкидлашича, "иш (Украина донини экспорт қилиш бўйича) жуда фаол олиб борилмоқда".  

У 13 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари иштирокида ғалла бўйича биринчи тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтганини эслатиб, “улар ҳуқуқий асос ва умумий тартибни белгиловчи қўшма ҳужжат тайёрлашга келишиб олдилар. Украина портларидан ғалла экспорт қилиш учун Истанбулда қўшма мувофиқлаштириш маркази очишга келишиб олинди. Биз бу йўлда ишни давом эттиришга тайёрмиз ва бу иш давом этади", деб ишонтирди Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси.

Шунингдек, Путин, Эронга ташрифи чоғида ушбу мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий ва Президент Иброҳим Раисий билан ҳам учрашиб, минтақавий масалаларни муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг