Путин Эрдўған билан қўнғироқлашди

Олам

image

Кеча, 24 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида томонлар икки томонлама кун тартибидаги муҳим масалаларни, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари “қатор халқаро мавзуларни” ҳам муҳокама қилган, бироқ батафсил тафсилотлар очиқланмаган.

“23 октябрь куни Қозонда бўлиб ўтган учрашувнинг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, айниқса савдо-иқтисодий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу йўналишда тегишли идоралар ўртасида алоқалар амалга оширилади”, дейилади Кремль хабарида.

Билдирилишича, суҳбат якунида Эрдўған Туркия Россия билан савдо соҳасида ва бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга интилаётганини таъкидлаган. Туркия Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Эрдўған минтақадаги тангликни бартараф этиш ва тинчлик жараёнларига ҳисса қўшиш учун ўз мамлакати фаол ҳаракат қилаётганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шольцнинг немис томони ташаббуси билан телефон мулоқоти бўлиб ўтганди. Шундан сўнг Европанинг бошқа давлат раҳбарлари ҳам Россия етакчисига қўнғироқ қила бошлаши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг