Путин Доғистон раҳбарини ўзига маслаҳатчи этиб тайинлади
Олам
−
05 Октябрь 2020
8905Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 6 октябрь куни Владимир Василевнинг Доғистон раҳбари лавозимидан истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда Кремль хабар бермоқда.
"Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин" Доғистон Республикаси раҳбарининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида"ги фармонни имзолади", дейилади хабарда.
Уларнинг қўшимча қилишича, фармон "Доғистон Республикаси раҳбари Василевнинг ваколатларни муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги баёноти билан боғлиқ ҳолда" имзоланган. Путин бошқа фармон билан Василевни ўзининг маслаҳатчиси этиб тайинлади. Ставропол ўлкасидан Россия Федерацияси Федерация Кенгашининг аъзоси Сергей Меликов эса Доғистон раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Давлат раҳбари Василевнинг Доғистон раҳбари сифатидаги фаолиятини юқори баҳолади.
"Сиз республика ривожи учун жуда кўп иш қилдингиз, айниқса, бу қийин пайтда. Сиз кўп нарсаларни ўз зиммангизга олишдан қўрқмадингиз ва ўз вазифангизни жуда муносиб бажардингиз", деди Путин Василев билан видеоконференция учрашуви пайтида.
Президент Меликовга республикани декриминаллаштириш бўйича ишларни давом эттиришни буюрди. Путин Василев республикани декриминаллаштириш учун "жуда кўп иш қилганини" таъкидлади. "Аммо биз бу йўналишда келгусида қатъий ишлашимиз керак", деди давлат раҳбари.
Президент Доғистон аҳолиси "очиқ, ҳалол одамлар, ҳар қандай адолатсизликка, маъмурий қўполликка ва ҳукумат амалдорларининг нотўғри хатти-ҳаракатларига жуда сезгир", деб қўшимча қилди. "Сиз уларнинг ҳурмати ва ишончини қозонишингиз керак. Умид қиламанки, буни уддалайсиз", деди Путин республика раҳбари вазифасини бажарувчига.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь