Путин чет эллик “шпион”ларни бўғувчи қонунни имзолади

Олам 12799
image
-

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Чет эл таъсири остидаги шахслар фаолиятини назорат қилиш тўғрисида”ги федерал қонунни имзолади.

Ҳужжатда “хорижий агент”, “чет эл таъсири”, “хорижий манба”, “сиёсий арбоб” тушунчаларига аниқлик киритилган.

Қонунга кўра, чет эл агенти - хорижий таъсир остида бўлган ва сиёсий фаолиятни амалга оширувчи, Россия Федерациясининг ҳарбий, ҳарбий-техник фаолияти соҳасида маълумотни мақсадли тўплайдиган ёки хабарлар ва материалларни чексиз одамларга тарқатувчи шахс ҳисобланади.

Шунингдек, анъанавий оилавий қадриятларни муҳофаза қилиш, фан, маданият, соғлиқни сақлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт, табиатни муҳофаза қилиш ва хайрия каби соҳалардаги фаолият сиёсий фаолият ҳисобланмаслиги кўрсатилган.

Ҳужжатда Россия фуқаролари ёки хорижий юридик шахслар, юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи жамоат бирлашмалари, хорижий тузилмалар, шунингдек фуқаролиги бор-йўқлигидан қатъи назар, жисмоний шахслар хорижий агентлар деб тан олиниши мумкинлиги кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Россия Федерациясининг давлат ҳокимияти органлари, сиёсий партиялар, давлат корпорациялари ва диний бирлашмалар хорижий агентлар деб тан олинмайди. Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган иш берувчилар бирлашмалари ва савдо-саноат палаталари ҳам хорижий агентлар деб тан олинмайди.

Қонун билан хорижий агентларнинг мавжуд тўртта ўрнига ягона реестри жорий этилди.

Ҳужжатга мувофиқ чет эл агентлари билан боғланган шахсларнинг реестри ҳам тузилади (агар кимдир чет эл агенти ташкилотида ишлаган ёки чет эл агентидан пул ва мол-мулк олган бўлса), хорижий агентлар учун белгиланган чекловлар аффилланган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Хорижий агентларга вояга етмаганларга нисбатан ўқитиш, маърифатапрварлик, тарбиявий фаолиятни амалга ошириш, вояга етмаганлар учун ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқариш тақиқланади.

Хорижий агентларнинг давлат мудофааси ва хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга бўлган компанияларга сармоя киритиш имкониятлари чекланади.

Қонун 1 декбардан кучга киради.

 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3.1
t
×