Путин чақирганди, Жээнбеков учиб борди

Олам

image

Бугун, 20 сентябрь куни Россия Федерацияси Президент Владимир Путин ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков учрашди. 

Жээнбеков Владимир Путиннинг таклифига биноан Оренбург вилоятига (Россия) ташриф борган.  

Президентлар биргаликда “Донгуз” полигонида “Марказ-2019” стратегик қўмондонлик-штаб машқларининг фаол босқичини, шунингдек, қурол-яроғ ва ҳарбий техника кўргазмасини томоша қилган. 

Сооронбай Жээнбеков ва Владимир Путин икки томонлама учрашув ўтказиб, унда Қирғизистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, долзарб муаммолари ва истиқболлари муҳокама қилинди. 

Бугун кечқурун Президент Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонга қайтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Сооранбай Жээнбеков

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг