Путин биринчи хонимни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Озарбайжон Республикаси биринчи вице-президенти Меҳрибон Алиевани Россия-Озарбайжон муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги хизматлари учун "Дўстлик" ордени билан тақдирлади. Расмий ташриф билан Россияда бўлган Меҳрибон Алиева Президент Путин билан учрашди. Расмийлар тор ва кенгайтирилган доираларда учрашувлар ўтказганлар. 

"Сизнинг Россияга ташрифингизни қадрлаймиз. Бу муносабатларимиз юқори доираларда муҳим ўрин тутаётганидан далолат. 

Жорий йилнинг ўзида савдо товар айирбошлаш ҳажми 26 фоизга ўсди. Бу жиддий кўрсаткич. Биз алоқаларни барча соҳаларда, парламент ва жамоат ташкилотлари даражасида давом эттириб келяпмиз", дейди Путин.

Ўз навбатида Меҳрибон Алиева Владимир Путинга Москвага таклиф учун миннатдорлик билдириб, бу шаҳар у учун қадрдон экани, талабалик йиллари билан боғлиқ хотиралари борлигини айтган. 

"Сизга мени Россия Федерациясининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаганингиз учун миннатдордик билдираман. Бу Озарбайжон-Россия дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятимга берилган юксак баҳодир.

Фурсатдан фойдаланиб, сиз билан муносабатларга алоҳида аҳамият берадиган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саломлари ва энг эзгу тилакларини етказмоқчиман. Президент Илҳом Алиев номидан сизни ўзингизга қулай вақтда Озарбайжонга таклиф этаман", дейди Меҳрибон Алиева.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Озарбайжон Путин Меҳрибон Алиевани

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг