Путин Байденни мақтаб, унинг салбий имижида Америка нашрларини айблади

Олам

image

Россия ва Америка оммавий ахборот воситалари томонидан яратилган АҚШ Президенти Жо Байден тўғрисидаги тассавур ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Россия давлати раҳбари Владимир Путин Давлат бошқаруви олий мактабининг кадрлар захираси дастури битирувчилари билан учрашувда айтиб ўтди.

“Президент Байденнинг Россия ва ҳатто, Америка матбуоти томонидан шакллантирилаётган образи ҳақиқатга тўғри келмайди”, дея Путин Женева саммити ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Моҳир профессионал

Владимир Владимирович Америка раҳбарининг Женева саммитигача Европа бўйлаб саёҳат қилганини, бунинг учун олис Америкадан учиб келганини эслаган.

“У узоқ сафарда, океан ортидан учиб келган. Ҳали вақт зоналарининг ўзгариши бор. Умуман олганда, ҳатто ўзим ҳам самолётда учганимда чарчайман”, дейди Россия Президенти.

Путиннинг сўзларига кўра, Байден узоқ масофадан келган бўлса-да, Женевадаги саммитда тетик кўринган ва 3 соатдан ортиқ юзма-юз суҳбатда қатнашган.

Шунингдек, Россия Президенти Байденнинг Женевадаги саммитда бир неча бор шпаргалкадан фойдаланганига ҳам тўхталиб ўтган.

“У барча маълумотдан хабардор. Вақти-вақти билан у қўлидаги ёзувларга қараб турди, аммо ҳаммамиз ҳам шундай қиламиз”, дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммит доирасида Владимир Путин ва Жо Байден 3 соатдан ортиқ юзма-юз музокара олиб борди.

Маълумот учун, жорий йилнинг март ойида Жо Байден самолётга чиқаётганида трап зинасида бир неча бориб қоқилди ва йиқилишига ҳам сал қолди. Бу ҳолат эса нафақат хорижий, балки маҳаллий ОАВда ҳам анчагина кулгига олинди. Бундан ташқари, Байденнинг АҚШ президентлигига сайловлар вақтида 1-2 бор нутқида адашиб қолгани, музокара ва турли хил чиқишлар вақтида шпаргалкадан фойдаланиши ҳам кенг муҳокама қилиниб, мемларга айланганди. 

Қайд этиш керакки, Жо Байден АҚШнинг энг кекса Президенти, у 78 ёшда. Шундай бўлса-да, Байден Американинг энг тажрибали сиёсатчиси. Путин ҳам унинг тажрибали эканини Женева саммити якуни бўйича ташкил этилган матбуот анжумнида бот-бот таъкидлаган ҳамда уни профессионал, деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг