Путин Байден ва Трампни таққослади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Президенти Владимир Путин Америка Қўшма Штатларининг собиқ раҳбари Дональд Трампдан фарқли равишда, АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден импульсив қарорлар ва ҳаракатлардан воз кечишига умид қилмоқда. Бу ҳақда у NBC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Байден Трампдан бутунлай фарқ қилади, чунки Президент Байден — сиёсатчи. У деярли бутун катта ёшдаги ҳаётини сиёсатда ўтказган. Байденнинг баъзи бир афзалликлари, камчиликлари бор, аммо АҚШнинг амалдаги Президенти томонидан импульсив ҳаракатлар бўлмаслигига умид қиламан”, дейди Россия раҳбари.

Россия Президенти ўз интервьюларидан бирида Путинни “қотил” деб атаган АҚШ Президенти Байденнинг тажовузкор баёнотига оид саволга қуйидагича жавоб берди:

“Мен ўзимнинг фаолиятим давомида барчанинг ҳар хил баҳона ва сабабларга кўра, турли хил калибр ва шафқатсизликка оид ҳужумларига одатланиб қолдим. Булар мени ажаблантирмайди”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп ҳақида фикр билдириб, уни “ёрқин шахс” деб атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Путин Байден

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг