Путин Алиевга телеграмма юборди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. 

“Ўтган ўн йилликлар давомида дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг яхши анъаналарига асосланган Россия-Озарбайжон муносабатларини ривожлантириш бўйича кўп ишлар қилинди. Конструктив сиёсий мулоқот кенгайиб бормоқда, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик ривожланди”, дея ёзган у ўзининг телеграммасида.

Владимир Путин ўтган йили ва 2020 йил тузилган уч томонлама келишувларга асосланиб, давлатлар транскавказ минтақасида барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида ҳамкорликда иш олиб бораётганини ҳам эслатган.

Шунингдек, Россия давлати раҳбари жорий йилда имзоланган мамлакатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация ҳақида гапирар экан, икки томонлама муносабатларни янги, сифат жиҳатидан янада юқори босқичга олиб чиқиш Россия ва Озарбайжон халқларининг туб манфаатларига жавоб беришига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жори йийлнинг 22 февраль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашиш мақсадида Москвага келган эди.  Улар ўртасидаги мулоқот тахминан тўрт соат давом этган. Суҳбат чоғида Президентлар Қоробоғдаги вазиятни ҳам муҳокама қилган ва Россия Президенти Қорабоғ можаросини ҳали тўлиқ ҳал этилмаган бўлса-да, ҳал қилинган деб баҳолаган.

Сўнг, давлат раҳбарлари, бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича иттифоқчилик ҳамкорлиги тўғрисидаги декларацияни имзолаганди. 

Путинга кўра, ҳужжат “икки томонлама муносабатлардаги муҳим воқеа – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига” бағишланган. Путин декларациянинг имзоланишини Россия-Озарбайжон муносабатлари ривожланишидаги янги босқич деб атади. 

Озарбайжон Президенти эса, мазкур ҳужжат икки давлат, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, минтақавий хавфсизлик учун “албатта жуда ижобий маънога эга бўлишини” таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг