Путин Алиев ва Пашинянга қўнғироқ қилди
Олам
−
25 Ноябрь 2020
871123-24 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Кремлнинг қайд этишича, Россиянинг идоралараро делегациясининг 21 ноябрдаги Ереван ва Бакуга сафари натижалари, шунингдек, 9 ноябрда қабул қилинган уч мамлакат раҳбарларининг Баёноти қоидаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Мулоқотда Тоғли Қорабоғ минтақасида Россиянинг тинчликпарвар кучларининг ишлаш тартиби ва аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича кейинги қадамлари кўриб чиқилган.
Минтақадаги иқтисодий ўзаро таъсир ва транспорт коммуникацияларини блокдан чиқариш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин "Тоғли Қорабоғда тинчликни сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади. Унга кўра минтақага 1960 нафаргача Россия тинчликпарвар кучлари юборилади, контингент эса йилига камида икки марта алмаштирилади.
LiveБарчаси