Путин 2024 йилни Россияда Оила йили деб эълон қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин келаси йилни Россия Федерациясида Оила йили деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди. 

Қайд этилишича, қарор оилани муҳофаза қилиш ва анъанавий оилавий қадриятларни асраб-авайлаш соҳасидаги давлат сиёсатини оммалаштириш мақсадида қабул қилинган. Россия Федерацияси ҳукуматига 27 декабрга қадар тегишли ташкилий қўмита тузиш ва Мустаҳкам оила йили бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш топширилган. 

Путин Бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковани ташкилий қўмита раиси этиб тайинлади. 

Ўз навбатида, вилоят ҳокимликларига “Мустаҳкам оила йили”ни ўтказишда Вазирлар Маҳкамасига кўмаклашиш топширилган.  

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошида Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко давлат раҳбарига Россияда иккинчи марта Оила йили деб эълон қилиш ва оила манфаатлари йўлида Ҳаракатлар миллий стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар юбориш ташаббуси билан чиққан эди. 

2007 йилдан буён ҳар йили Президент фармонига кўра келгуси йил маълум бир мавзуга бағишланиб, унга жамоатчилик эътибори қаратилади. Россияда биринчи марта 2008 йилга Оила йили деб номи берилган. 2021 йил Фан ва технологиялар йили, 2022 йил Россия халқларининг маданий мероси йили бўлди.  2023 йил Устоз ва мураббийлар йилига айланди.

Оилапарвар Путиннинг оиласи йўқ

Россиянинг собиқ биринчи хоними Людмила Александровна Шкребнева 1958 йил 6 январда Калининградда туғилган. У Путин билан стюардесса бўлиб ишлаётган вақтида танишган. Улар учрашганидан уч йил ўтгач, Владимир Путин унга оила қуришни таклиф қилган. 1985 йилда бу оилада Мария, 1986 йилда Катерина туғилган. 2013 йилда Путинлар ажрашганларини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг