Путин ҳокимиятдан кетган Меркелга сенсираб хат йўллади

Олам

image

Бугун, 8 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Ангела Меркелга Германия канцлери лавозимидаги фаолияти якунлангани муносабати билан телеграмма йўллади. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Путин ушбу мурожаатида собиқ канцлерга “самарали ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга тайёрлиги учун самимий миннатдорлик” билдирган. Президент Меркель билан “доимий алоқада бўлганини ва ҳатто энг қийин вазиятлардан чиқиш йўлларини топишга ҳаракат қилишганини” эслатган.

“Сен йиллар давомида Германия ҳукуматини бошқариб, ҳақли равишда Европа ва бутун дунёда юксак обрў-эътибор қозондинг. Ишончим комилки, давлат ва сиёсат арбоби сифатидаги бой тажрибангга доим эҳтёж бўлади. Ва, албатта, биз дўстона мулоқотимизни давом эттирамиз”, деди Россия раҳбари матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 декабрь куни социал-демократ Олаф Шольц расман Германиянинг янги канцлери бўлди. Шу тариқа, Меркелнинг 16 йил давом этган канцлерлик даври ниҳоят тугади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг