Путин ҳарбий хизматга чақирилганларнинг паспортини олиб қўйиш ҳақидаги қонунни имзолади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ҳарбий хизматчиларнинг паспортларини олиб қўйишни кўзда тутувчи қонунни имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Россия норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойлаштирилди.

Маълум қилинишича, эндиликда Россияда шахс ҳарбий хизматга электрон чақирув олган кунидан бошлаб беш кун ичида ўз паспортини мамлакат Ички ишлар вазирлигининг миграция бўлимига ёки Давлат ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича кўп функцияли марказига сақлаш учун топшириши керак. Яқинда қабул қилинган рақамли чақирув тўғрисидаги қонунга кўра, чақирув хати олганларнинг Россиядан чиқиб кетиши тақиқланади. 

Ҳужжат хизмат муддати тугагунга қадар ёки паспортнинг амал қилиш вақти якунланганигача сақланади. Худди шундай тарзда Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари ва Федерал хавфсизлик хизматидан ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар паспортларини топширишлари керак бўлади. Уларнинг паспортлари эса ФХХда сақланади. Паспортларни сақлаш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва эгасига қайтариш тартиби ҳукумат томонидан қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади. 

Эслатиб ўтамиз, Путин жорий йилнинг апрель ойида электрон чақирув варақаларини юбориш ва чақирув варақаси топширилганидан сўнг дарҳол мамлакатни тарк этишни тақиқлаш имконини берувчи қонунни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

паспорт ҳарбий хизмат Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг