Пашинян Эрдўған билан учрашмоқчи

Олам

image

Чехия пойтахти Прагада Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учрашув ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 29 сентябрь куни Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокаралар бўйича махсус вакил, парламент вице-спикери Рубен Рубинян маълум қилди.

“Бундай учрашув бўлиши мумкин, унинг кун тартиби – муносабатларни нормаллаштириш жараёни”, дея Рубиняндан иқтибос келтирган Арманистоннинг “Aysor” портали.

Умумий чегарага қарамай, Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. 2009 йилда Цюрихда икки давлат Ташқи ишлар вазирлари алоқаларни йўлга қўйиш ва тамойиллари тўғрисидаги протоколларни имзолаган, бироқ бу ҳужжатлар ратификация қилинмай қолган. 2018 йил 1 март куни Арманистон протоколлар бекор қилинганини эълон қилди.

2021 йилда икки давлат ўзаро муносабатларни тартибга солиш бўйича махсус вакилларни тайинлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Никол Пашинян

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made