“Пулини олиб, қурол бермади”. Пашинян Россияни “мошенник”га чиқарди

Олам

image

Россия томони Арманистонга аллақачон пули тўланган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни етказиб бермаган. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян маълум қилган

Унга кўра, Ереван Москвага қурол-яроғ етказиб бериш учун катта миқдорда пул тўлаган. Лекин Россия томони ҳалигача ваъдасининг устидан чиқмаяпти.

Шу боис Бош вазир Россияни қурол-яроғ битимини бажармаганликда айблаган ва тўланган пул эвазига Кремлни Арманистоннинг қарзидан воз кечишга чақирган.

"Ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Россияга тўланган пул эвазига Арманистоннинг  қарзини камайтириш вариантини таклиф қиляпмиз. Чунки ҳали бери келишилган миқдордаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни олишимизга ишонмаймиз. Чунки айни пайтда Россиянинг ўзи ҳам қуролга муҳтож", дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.

Шунингдек, Пашинян Россиянинг Арманистоннинг ички ишларига аралашмаслиги ва сиёсий вазиятни беқарорлаштирмаслиги масаласига ҳам тўхталиб ўтган. У Россия ва Арманистон ўртасида бу борадаги маслаҳатлашувлар яқин орада бошланишига умид билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг