Пўлат Бобожоновнинг ўғли “Қишлоқ қурилиш банк”да юқори лавозимга тайинланди

Жамият 18803
image

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан банк Бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Бобохон Пўлатович Бобожонов АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бобохон Бобожонов бунга қадар Марказий банк ва АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида турли лавозимларда ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори вазифасида фаолият юритган.

Шунингдек, Санжар Олимжонов АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

so.JPG

Санжар Олимжонов шу кунга қадар АИТБ “Ипак Йўли” Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 645
Рейтинг: 3
t
×