“Пул тикиш энди йўқ”. Лас-Вегасдаги барча казинолар ёпилади

Олам 3614
image

Невада штатининг Лас-Вегас шаҳридаги барча казинолар ва бошқа кўнгилочиш масканлари бугун, 18 мартдан ёпилади. Бу ҳақда штат губернатори Стив Сайсолак маълум қилган.

“Ушбу қарор Невада штатидаги барча казиноларга тааллуқли. Ҳар бир ўйин аппарати шу бугун ярим тунгача ёпилган бўлиши керак”, деган Сайсолак.

Губернаторнинг сўзича, бу каби чора-тадбирлар пандемиянинг одамлар орасига янада кенг тарқалиб кетишининг олдини олади.

18 март ҳолатига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 6332 нафарга етди. 9 бемор касалликдан тўла шифо топган бўлса, 107 киши ундан вафот этган.

Дунёда эса, инфекция юқтириб олганлар сони 200 922 нафарга етди. 7994 киши вафот этди, 82076 бемор тузалди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 2.9
t
×