Пугачёванинг қизи Россия сиёсатига қаршими?
Маданият-санъат
−
19 Декабрь 2022
7108Рус эстрадаси примаддонаси Алла Пугачёванинг қизи Кристина Орбакайте ва Россия халқ артисти Игорь Николаев Украина байроғи ранглари акс этган кийимда дуэт ижро этди. Бу ҳақда “Express” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Россия 1” телеканалидаги мусиқий чиқишда аввалига 51 ёшли Кристина Орбакайте сариқ либосда саҳнада қўшиқ куйлаган. Кейинроқ саҳнада Игорь Николаев кўк кастюмда кўриниш берган. Улар кийган кийимларнинг ранг мослиги томошабинларга Украина байроғи рангларини рамзий равишда эслатган. Шунингдек, кўпчилик уларнинг кийиниш услубига сиёсий баҳо бергани айтилмоқда.
Кристана Орбакайте ва Игорь Николаев кўриниш берган “Россия 1” телеканали Европа Иттифоқи Кенгашининг Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети доирасида “қора рўйхат”га кирган эди.
Маълумот учун, Кристина Орбакайте 1971 йилнинг 25 майида Москвада хонанда Алла Пугачёва ва рассом Миколас Эдмундас Орбакаснинг оиласида туғилган. Икки яшарлигида ота-онаси ажрашади. Орбакайтенинг санъат соҳасига кириб келиши унинг ёшлик давига тўғри келади. У онасининг бувиси назорати остида пианино билан шуғулланади. Орбакайте ҳисобига кўра, у ҳозиргача ўнга яқин телевизион ва мусиқий фильмларда чиқиш қилган. Хонанданинг репертуарида бир юз элликдан ортиқ қўшиқлар мавжуд. Бундан ташқари, у Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист унвонига сазавор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Орбакайтенинг онаси Алла Пугачёва эгизак фарзандлари Лиза ва Гарри ҳамроҳлигида Москва — Тель-Авив йўналишида, бир томонлама чипта билан учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь