Пугачёва ва Галкин Исроил фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин
Маданият-санъат
−
07 Декабрь 2022
13808Рус эстрадаси примадоннаси Алла Пугачёва ва унинг турмуш ўртоғи Максим Галкин Исроил фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабар берилди.
Қайд этилишича, яҳудийларнинг Исроилга қайтарилишини назарда тутувчи “Қайтиш тўғрисида”ги қонун эътиқодини ўзгартирган яҳудийларни мамалакатга қайтишини тақиқлайди.
Бахтга қарши, Исроил оммавий ахборот воситалари ушбу жуфтликнинг динини ўзгартириб, черковда турмуш қурганини пайқаб қолган.
“Галкиннинг онаси яҳудий бўлгани туфайли уларга мамлакатга кўчиб ўтишга рухсат берилди. Аммо улар черковда турмуш қурди ва тўй маросимида Галкиннинг кўкрагида Масиҳнинг иконаси осилган эди. Улар қонуний жиҳатдан фуқароликка лойиқ эмас”, дейилади ОАВ хабарида.
Маълумот учун, хонанда жорий йилнинг 22 майида Исроил фуқаролигини қабул қилиб, паспорт олган эди.
Аввалроқ Россияга қайтганига ҳали кўп бўлмаган эстрада юлдузи Алла Пугачёва эгизак фарзандлари Лиза ва Гарри ҳамроҳлигида Москва-Тел-Авив йўналишида, бир томонлама чипта билан Исроилга учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси