ПСЖнинг эгалари португал клубининг акцияларини сотиб олди

Спорт

image
Араб шайхлари ПСЖни эпақага келтиргунча қанча пул “тўкиб-сочгани” маълум бўлди north_east

Араб шайхлари ПСЖни эпақага келтиргунча қанча пул “тўкиб-сочгани” маълум бўлди

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубига эгалик қилувчи Қатарнинг “Qatar Sports Investments” (QSI) компанияси Португалиянинг “Брага” клубининг 21,67 фоиз улушини сотиб олди. Бу ҳақда  “Diario Sport” нашри хабар берди.

“Qatar Sports Investments” вакиллари “Брага”ни молиявий ва футбол тарафлама салоҳиятга эга деб ҳисоблайди. Янги акциядорлар “Брага”ни Португалиянинг етакчи клубларидан бирига айлантирмоқчи.

Қайд этиш керакки, “Брага” Португалия чемпионатининг жорий мавсумида яхши иштирок этмоқда. Клуб 9 та ўйиндан кейин 19 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. “Брага” ўтган мавсумда  Португалия чемпионатини 4-ўрин билан якунлаган.

Маълумот учун, QSI 2011 йилдан бери ПСЖга эгалик қилади. “Qatar Sports Investments” 2005 йилда ташкил қилинган. Ҳозирда, ушбу компанияга Носир Ал-Хелайфи  раҳбарлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ “Qatar Sports Investments”

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг