ПСЖ сўнгги 10 йилликдаги энг ёмон кўрсаткичини қайд этмоқда

Спорт 1641
image

Парижнинг ПСЖ клуби Франция чемпионати доирасидан ўрин олган “Лорьян”га қарши баҳсни 2:3 ҳисобида бой берди. 

Бу – парижликларнинг жорий мавсум Франция чемпионатининг сўнгги 22 учрашувидаги 5-мағлубияти бўлиб, 2011/2012 йилги мавсумдан бери қайд этилаётган энг ёмон кўрсаткич.


ПСЖ айни вақтда 45 очко билан Франция чемпионатининг 3-ўринида қайд этилган. Рўйхатда “Лилль” етакчилик қилмоқда. ПСЖни енгган “Лорьян” эса атига 18 очко билан 18-ўринда бормоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×