ПСЖ “Реал”дан таклиф кутмоқда

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ёзги трансфер ойнасида франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппени сотишга тайёр. Бу ҳақда AS хабар берди. 

Манбага кўра, парижликлар раҳбарияти футболчини 250 миллион евро эвазига қўйиб юборади. ПСЖ ҳамон “Реал”дан таклиф кутмоқда.

Қайд этилишича, Мбаппе янги мавсумни ПСЖда ўтказишни режалаштирмоқда, бироқ кейинги ёзда у Испания клубига кўчиб ўтиш ниятида.

24 ёшли форвард жорий мавсум ПСЖ сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг