ПСЖ Неймардан воз кечмоқчи
Спорт
−
29 Июнь 2022
2799Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти футболчи Неймар Жуниорнинг отасига ҳужумчи билан хайрлашиш истагини билдирган. Бу ҳақда “El Pais” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Париж клуби раҳбарлари футболчининг отаси билан боғланиб, унга бразилиялик ҳужумчининг бошқа жамоага ўтиш имкониятларини излаши ҳақида маълум қилган.
Ушбу хабарни “El Pais” нашрига ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфийга яқин манба ҳам тасдиқлаган. Яқинда берган интервьюларидан бирида Ал-Хелайфий бразилиялик футболчи клуб янги лойиҳасининг бир қисмими, деган мазмунда савол берилди. Бироқ қатарлик функционер ушбу саволга жавоб беришдан қочган.
Президентнинг ўзига нисбатан бундай муносабати Неймарга ёқмаган ва у эндиликда ПСЖни тарк этиши мумкинлигини тан ола бошлади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда 30 ёшли ҳужумчи ПСЖ сафида Франция чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган. "Transfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов