ПСЖ “Милан”нинг қимматбаҳо футболчисига қизиқмоқда

Спорт 2477
image

Франциянинг ПСЖ клуби Италиянинг “Милан” жамоаси футболчиси Рафаэл Леауга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Леаунинг 2018 йилда “Спортинг”дан “Лилль”га ўтишида иштирок этган парижликларнинг амалдаги спорт директори Луиш Кампуш португалиялик футболчини жуда яхши кўради.

Қайд этилишича, ушбу трансферни  амалга ошириш осон бўлмайди. Нархни пасайтириш учун ПСЖ ҳимоячи Абду Диаллони шартномага қўшмоқчи.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Леау Италия А Сериясида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

“Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.3
t
×