ПСЖ Мессининг ўрнини тўлиқ боса оладиган вариант топди
Спорт
−
13 Июнь 2023
5656Франциянинг ПСЖ клуби жамоани тарк этган аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг ўрнига “Манчестер Сити” вакили Бернарду Силвани олиб келади. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ПСЖ мутасаддилари португалиялик футболчи Месси ўйнаган позицияни тўлиқ эгаллай олишига ишонмоқда.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Гвардиола ҳам жамоани тарк этиш истагида юрган Бернарду Силвани ушлаб қолиш ниятида эмас. Футболчининг “Transfermarkt” порталида эълон қилинган дастлабки нархи 80 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот учун, Силва “Сити” билан требл қайд этган 2022/2023 йилги мавсумда 54 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси