ПСЖ Мессини ўз сафида олиб қолиш бўйича бош қотирмоқда

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини ўз сафида сақлаб қолиш учун ҳал қилувчи қадамни ташлайди. Бу ҳақда журналист Франсуа Галлардо ўз Twitter саҳмфасида маълум қилди.

Қайд этилишича, ПСЖ Мессига 1+1 схемаси бўйича йилига 100 миллион евро маош оладиган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Парижликларнинг қатарлик раҳбарияти аргентиналик футболчининг Саудия Арабистони чемпионатига ўтишига йўл қўймоқчи эмас. Шунингдек, Мессининг “Барселона”га қайтиши эҳтилмолдан йироқ эканлиги таъкидланмоқда.

35 ёшли Мессининг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Парижликлар сафида барча мусобақаларда ўтказилган 39 учрашувда аргентиналик футболчи 20 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖ таркибида Месси Франция чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олишга уринаётгани хабар қилинганди. “Ал-Ҳилол” Мессига бир мавсум учун 500 млн евро таклиф қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг