ПСЖ Мбаппега ўринбосар топди
Спорт
−
15 Июнь 2023 4716 1 дақиқа
Франциянинг ПСЖ клуби жамоани тарк этиши кутилаётган Килиан Мбаппе ўрнига Антуан Гризманни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, парижликлар “Атлетико” аъзоси билан марказий ҳужум позициясини тўлдирмоқчи, бироқ мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне футболчининг кетишини истамаяпти. Ҳужумчининг ўзи ҳам клубини ўзгартириш ниятида эмас.
Гризманнинг шартномасида товон пули 25 миллион еврони ташкил қилади.
Ла Лиганинг сўнгги мавсумида форвард 15 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.