ПСЖ Мбаппега “Реал”дан 2,5 баравар кўп маош ваъда қилди

Спорт 5383
image

Франциянинг ПСЖ  клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппега икки мавсум учун 150 миллион евро маош тўлашга тайёр. Бу ҳақда журналист Гиллем Балаге хабар берди.

Шу сабабли Мбаппе “Реал Мадрид” ҳам таклифни оширишини истамоқда. Мадрид клуби эса 23 ёшли футболчига йилига 30 миллион евро маош тўлашга тайёрлигини билдирди.

“Лос бланкос” сафига қўшилиш ҳамон Мбаппе учун афзалроқ вариант ҳисобланади. Чунки Килиан “Реал” билан биргаликда барча орзуларига етиши мумкинлигига шубҳа қилмайди. Мбаппе учун курашда фақат “Реал” ва ПСЖ иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида, 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 17 та голли узатма амалга оширди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 3
Теглар
t
×