ПСЖ Мбаппе клубга 150 миллион евро тўлашидан умидвор бўлмоқда

Спорт

image

ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал”га ўтганда бонусининг бир қисмини клубга тўлашини кутмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, бу сумма 100 миллион евродан 150 миллион еврогача бўлиши мумкин. Бу ҳужумчи шартномаси якунланиб, текинга “Реал”га кетганидан кейин француз клубини яхши молиявий ҳолатда қолдиришга ёрдам беради.

25 ёшли Килиан Мбаппе “Реал” билан шартноманинг якуний тафсилотлари бўйича аллақачон келишиб олган. Шартнома 2024 йил 1 июлдан кучга киради. “Қаймоқранглилар” Мбаппе билан шартнома имзолашни яқин ҳафталарда якунламоқчи, бироқ унинг трансферини фақат мавсум тугаганидан кейин эълон қилинади.

Жорий мавсумда Мбаппе барча турнирларда 33 та учрашувда қатнашиб, 32 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида Мбаппе Елисей саройида Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан кўришгани хабар қилинганди. 

Маълумотларга қараганда, учрашувдан кўзланган асосий мақсад Мбаппени ПСЖ билан шартномасини узайтиришга кўндириш бўлмаган. Париж клуби Килианнинг мавсум охирида кетиш ҳақидаги қарорини қабул қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг