ПСЖ Мбаппе билан шартномани узайтирганини эълон қилди

Спорт 5225
image

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖ билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда француз клуби Матбуот хизмати хабар берган

Қайд этилишича, 23 ёшли футболчининг янги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ, ОАВ Мбаппе оғзаки келишувга эга бўлган "Реал"дан воз кечгани ҳақида хабар берган эди.

Журналистларнинг ёзишича, парижликлар футболчига шартнома имзолаш учун бонус сифатида 300 миллион евро, шунингдек, йилига 100 миллион евро маош таклиф қилган.

Маълумот ўрнида, Мбаппе 2017 йилда “Монако”дан ижара асосида ПСЖга ўтган ва бир йилдан сўнг парижликлар билан тўлиқ шартнома имзолаганди. 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Лига 1 да 34 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022-йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 2.9
t
×