Манба: Мбаппе ПСЖда қолади

Спорт 2854
image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси мавсум Франция клубида қолади. Бу ҳақда жуурналист, инсайдер Жанлука Ди Марцио ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, футболчи "Реал"нинг таклифини рад этган ва ПСЖ билан шартномани узайтиради. Шунингдек, “Реал” президенти Флорентино Перес “лос бланcос” футболчиларига Мбаппе Мадрид клубига ўтмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2017 йилда “Монако”дан ижара асосида ПСЖга ўтган ва бир йилдан сўнг парижликлар билан тўлиқ шартнома имзолаганди. 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Лига 1да 34 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022-йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 2.9
t
×