ПСЖ “Ман Сити” вингерини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, англиялик иқтидорга ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Футболчи парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг режаларидан ўрин олган.

Трансферга ягона тўсиқ Стерлингни қўйиб юбориш ниятида бўлмаган ва у билан шартномани узайтирмоқчи бўлган “шаҳарликлар” бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда 27 ёшли футболчи АПЛнинг 17 та ўйинида майдонга тушган ва 7 та гол уриб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” эндиликда Стерлинг трансферидан воз кечгани ҳақида хабарлар тарқалди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ ПСЖ Лига 1 Ман Сити Стерлинг

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг